Голландиялик 21 ёшли футболчи Европа грандлари назарига тушиб қолди
Ads

Бельгиянинг “Брюгге” жамоаси ҳужумчиси Арно Грёневельд Европа грандлари назарига тушиб қолди. Бу ҳақда Daily Mail маълум қилмоқда.

Хабар берилигича, голландиялик 21 ёшли футболчига “Тоттенхэм”, “Ливерпуль” ва “Милан” клублари қизиқмоқда. “Эвертон” вакиллари ҳам футболчини кузатмоқда.

Маълумотларга кўра, “Милан” ёш футболчининг трансфери учун “Брюгге”га 10 миллион евро таклиф билан чиққан, аммо рад жавобини олган. Айни вақтда футболчи жароҳатидан тикланмоқда.

Қайд этиш керакки, Арно Грёневельднинг “Брюгге” билан амалдаги келишуви 2022 йилгача мўлжалланган. 2018 йилда у Голландия термаси сафида дебют қилиб, 2 та ўйинда 1 та гол уришга муваффақ бўлган.