Голландиялик футболчи ўзини ўзи туғилган куни билан табриклади
Ads

Москванинг “Спартак” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Куинси Промес ўзини ўзи туғилган куни билан табриклади.

“Туғилган куним билан!”, - деб ёзади голландиялик футболчи ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида. Маълумот учун, Промес бугун 25 ёшга тўлди.

Аввалроқ Промесга Англиянинг “Ливерпуль” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ва уни қўлга киритиш учун 25 миллион фунт тўлашга тайёр эканлиги, кейинроқ эса ҳамюрти Жоржиньо Вейналдум ҳам уни “Ливерпуль”га таклиф қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Минбар

Барча блоглар