Голландиялик футболчи ярим йил футбол ўйнолмайдиган бўлди
Ads

Швейцариянинг "Базель" клуби форварди Рикки ван Вольфсвинкел бош мия ярим шарида аневризм аниқлангани боис 6 ой футбол билан шуғуллана олмайди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки агар ушбу касалликдан вақтида даволанмаса, аневризм ёрилиши натижасида ички қон кетиши мумкин. Бу эса ўлимга олиб келади.

Маълумот учун, 30 ёшли Вольфсвинкел "Базел"да 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У фаолияти давомида шунингдек "Витесс", "Утрехт", "Спортинг", "Норвич", "Сент-Этьен" ва "Бетис" каби клубларда ҳам ўйнаган.