Голландиялик иқтидор учун Каталония ва Лондон клублари талашмоқда
Ads

Англиянинг "Тоттенхэм" клуби "Аякс" ярим ҳимоячиси Френки Де Йонгга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sun нашри хабар тарқатмоқда. 

Манбада келтирилишича 21 ёшли футболчига "тақачилар" устози Маурисио Поччетинонинг ўзи жиддий қизиқмоқда. 

Қайд этиш лозим, голландиялик футболчига Каталониянинг "Барселона" клуби ҳам жиддий қизиқиб қолган. Шундай экан, Де Йонг агарда Каталония вариантини афзал биладиган бўлса, "Тоттенхэм" "Лестер" аъзоси Бен Чиллвеллни харид қилади.