Голландиянинг Англияга қарши ўйин учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди
Ads

Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман Миллатлар лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган Англияга қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

"Лолалар юрти" вакиллари 6 июнь куни Португалиянинг Гимараэш шаҳрида инглизлар билан куч синашадилар. Мазкур баҳсда ғолиб чиққан жамоа эса 9 июнь куни Португалия - Швейцария қарама-қаршилигида устун келган жамоа билан финалда баҳс олиб боради. Мағлуб эса 3-ўрин учун учрашувда майдонга тушади.

Дарвозабонлар: Марко Бизот (АЗ Алкмаар), Яспер Силлессен ("Барселона"), Кеннет Вермер ("Фейеноорд"), Йерун Зут (ПСВ);

Ҳимоячилар: Патрик ван Анхольт ("Кристал Пэлас"), Натан Аке ("Борнмут"), Дэйли Блинд, Матейс де Лигт (иккаласи — "Аякс"), Вирджил ван Дейк ("Ливерпуль"), Дензель Дюмфрис (ПСВ), Теренс Конголо ("Хаддерсфилд"), Кенни Тете ("Лион"), Стефан де Врей ("Интер");

Ярим ҳимоячилар: Донни ван де Беек ("Аякс"), Фрэнки де Йонг ("Аякс"), Дави Преппер ("Брайтон"), Мартен де Рон ("Аталанта"), Пабло Росарио (ПСВ), "Кевин Строотман (Марсель"), Тонни Вилена ("Фейеноорд"), Жоржиньо Вейналдум ("Ливерпуль");

Ҳужумчилар: Райан Бабель (Фулхэм), Стевен Бергейс (Фейеноорд), Стивен Бергвейн, Люк де Йонг (иккаласи — ПСВ), Мемфис Депай ("Лион"), Квинси Промес ("Севилья"), Ваут Вегхорст ("Вольфсбург").