Голларга бой ўтган баҳсда Англия Хорватияни енгди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган учрашувда Англия терма жамоаси Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувда ҳисоб 10-дақиқада очилди. Лука Модрич Нони Мадуэкега қарши қоида бузганидан сўнг ҳакам пенальти белгилади. Ҳарри Кейннинг дастлабки зарбасини Доминик Ливакович қайтарди, аммо ВАР дарвозабон чизиқдан эртароқ чиққанини аниқлади. Пенальти қайта тепилди ва Кейн бу сафар аниқ ҳаракат қилди.

36-дақиқада Мартин Батурина узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан мувозанатни тиклади. Бироқ биринчи бўлим якунланиши арафасида Кейн бурчак тўпидан кейин боши билан гол уриб, Англияни яна олдинга олиб чиқди.

Хорватлар танаффусга кетиш олдидан яна ҳисобни тенглаштиришди. Қўшимча дақиқаларда Иван Перишичнинг узатмасидан кейин Петар Муса гол муаллифи бўлди.

Иккинчи бўлим бошланиши биланоқ Жуд Беллингем Англияни яна олдинга олиб чиқди. Учрашувга нуқтани эса 85-дақиқада Маркус Рэшфорд қўйди.

Шу тариқа, Англия Жаҳон чемпионатидаги иштирокини ишончли ғалаба билан бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!