Голларга бой ўтган ўйинда "Арсенал" "Барселона" устидан ғалаба қозонди

"Арсенал" ва "Барселона" ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик баҳсида "канонирлар" 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 7-дақиқада Левандовски ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Сака имкониятларни тенглаштириб қўйди. 34-дақиқада Рафинья жамоасини олдинга олиб чиқди. Тайм сўнггида Хаверц ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Иккинчи бўлимда Троссард дубль қилди ва сўнгги дақиқаларда Торрес ҳисобни қисқартирди. Аммо Виеру ажойиб голи билан ўйинга нуқта қўйди. 

Шу тариқа, "Арсенал" зафар қучди. Олдинда клубни "Монако"га қарши учрашув кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!