Головин “Тулуза”га қарши баҳсда дебют қилиши мумкин
Ads

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Александр Головин жароҳатидан фориғ бўлиб, умумий гуруҳ машғулотларида иштирок эта бошлади.

Хабарларга қараганда 22 ёшли россиялик футболчи 15 сентябрь куни чемпионатнинг “Тулуза”га қарши ўйинигача тикланишга улгура олса, шу куни монаколиклар сафида ўзининг дебют учрашувини ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Головин “Монако” сафида августда машғулотлар пайтида жароҳат олган эди.

Маълумот учун, “Монако” Головинни жорий ёз Москванинг ЦСКА клубидан 30 миллион евро эвазига харид қилган эди. Футболчи эса монаколиклар билан 5 йиллик шартнома имзолаган.