Головкин ва Альварес иккита чемпионлик камари учун рингга кўтарилади
Ads

16 сентябрь куни Лас-Вегасда (Невада штати, АҚШ) PPV-шоу ташкил қилинади. Кечанинг асосий жангида ўрта вазн тоифасининг WBA (Super), WBC, IBF ва IBO камарлари соҳиби Геннадий Головкин икки вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Сауль “Канело” Альваресга қарши рингга кўтарилади.

Маълум бўлишича, мазкур жангда боксчилари WBA ва IBF камарлари учун кураш олиб боради. Сабаби “Канело” WBC ва IBO титуллари учун курашдан бош тортган. Агар бу тўқнашувда Головкин мағлубиятга учраса, WBC ва IBO камарлари вақтинчалик бўш қолади.

Мен бу жангда рингга тушаётганимдан жуда хурсандман. Бу йилнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади. Ўйлайманки, мексикалик мухлислар жангдан завқ олишади. Сабаби мен чемпион бўламан. Ҳа, The Ring Magazine чемпиони. Кейин WBA ва IBF камарларини уйга олиб кетаман, – дейди Альварес.