Головкин ва Альварес реванш жанги бўлмайди
Ads

Боксчиларнинг жамоалари жанг борасида келишувга эриша олишмади.

Геннадий Головкин ва Саул Альварес ўртасидаги иккинчи жанг 5 май куни бўлиши керак эди, бироқ мексикалик боксчи допинг назоратидан ўта олмагани сабабли жанг бекор қилинган эди.

“Канело”нинг дисквалификацияси муддати сентябрда якунига етади ва ҳар икки боксчи жамоалари реванш жангни кузда ташкил қилишга ҳаракат қилиб кўришди, бироқ Golden Boy Promotions промоутерлик компанияси бошлиғи Эрик Гомес уларнинг келиша олмаганини маълум қилди.

Биз шартномага яқин келгандик, аммо кейин мукофот пулларини тақсиқлашга тўғри келди. Шу кундан реванш жанги бекор бўлди. Биз бошқа рақибларни кўриб чиқармиз. Альваресда етарлича номзодлар бор: Жейкобс, Сондерс, Чарло, Лемье, О’Салливан. Шунингдек, Головкинда ҳам вариантлар талайгина. У Деревянченко урушиши мумкин. Ким ким билан жанг қилади, ҳеч ким билмайди. Биз кута олмаймиз, – дейди Гомес.

Минбар

Барча блоглар