Гомес Лондон клубига кўчиб ўтиши мумкин

  • 29 декабря, 2023, 12:41
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Ливерпуль" ҳимоячиси Жо Гомес фаолиятини Англиянинг бошқа бир клуибда давом эттириши мумкин. Унга Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "Daily Mail" нашри. 

Маълум бўлишича, қишки трансферлар ойнасида "шпорлар" ўз таркибига битта марказий ҳимоячи қўшиб олиши керак. Вариантлар орасида Гомес ҳам бор. Аммо ҳали лондонликлар расмий таклиф билан чиққани йўқ. 

Жо 2015 йилдан бери "Ливерпуль" таркибида тўп тепиб келади. У ушбу мавсум жамоаси таркибида 24 та ўйинда майдонга тушди. Ҳимоячининг "қизиллар" билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию