Гонгконг бош мураббийи: "Гуруҳимизда Ўзбекистон ва Эрон жиддий жамоалар эканини биламиз"
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида саралаш учрашувлари ўтказилишидан хабарингиз бор. Унда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Эрон, Афғонистон ва Гонгконг жамоаларига қарши тўп тепади. Мазкур ўйинлар олдидан Гонгконг термаси бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аввало, Ўзбекистонга ташриф буюрганимиздан мамнунмиз. Рақибларимизни ўрганиб чиқдик, гуруҳимизда Ўзбекистон ва Эрон жиддий жамоалар эканини биламиз. Биз ўйинлардан яхши натижа қайд этишга умид қиламиз.
Бизнинг имкониятларимиз кам бўлиши мумкин. Аммо биз рақибларнинг ожиз нуқталарини топиб, уларни енгишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз", - деди мутахассис.
Фикрлар