"Good ebening"! Унаи Эмери расман АПЛга қайтди

Унаи Эмери "Астон Вилла" бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

50 ёшли мутахассис янги жамоасида 1 ноябрдан иш бошлайди. Мураббий бирмингемликлар сафида йилига 7 миллион евро маош олади, дея ёзмоқда Фабрицио Романо.

Испан яқиндагина 2021 йил Европа Лигасини ютган "Вильярреал"дан истеъфога чиқарилганди. Унаи аввал ҳам 2018-2019 йиллари АПЛда "Арсенал"ни бошқарган эди.

"Астон Вилла" 14-турдан кейин 12 очко билан турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!