Горецка
Ads

Гельзенкирхеннинг “Шальке-04” клуби ярим ҳимоячиси Леон Горецка келажакдаги фаолиятини қайси жамоада давом эттиришига ойдинлик киритди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли Германия терма жамоаси аъзоси жорий мавсум якунлангач “Барселона”га ўтади.

Таъкидлаш лозимки, Горецкага шунингдек "Бавария", "Ливерпуль" ва "Ювентус" каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.