Горецка
Ads

Гельзенкирхеннинг "Шальке-04" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Леон Горецкага янги шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича гельзенкирхенликлар 22 ёшли Германия терма жамоаси аъзоси учун йилига 12 млн евро маош тўлашга тайёр. Агар Горецка ушбу келишувни имзоласа, клуб тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади.

Эслатиб ўтамиз, Горецканинг “Шальке-04” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Шу боис ушбу футболчига "Барселона", "Ювентус", "Манчестер Сити" ва "Арсенал" каби Европанинг бир қатор номдор жамоалари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.