Горецка янги мавсумни ҳам
Ads

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леон Горецка кўплаб жамоалардан таклифлар бўлаётганига қарамай, янги мавсумни ҳам “Шальке-04”да ўтказмоқчи.

“Янги мавсумни ҳам “Шальке”да ўтказаман”, - дейди футболчи TZ нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 22 ёшли футболчи фаолиятини Мюнхеннинг “Бавария” клубида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Таъкидлаш керакки, Горецка кеча Германия терма жамоаси таркибида Конфедерациялар кубогини қўлга киритди.

Минбар

Барча блоглар