Гўзал Анастасия рақибига бор йўғи икки маротаба имкон берди
Ads

Австралияда аёллар ўртасида ўтаётган "Brisbane International" турнирида чорак финалда иштирок этадиган теннисчилар аниқланмоқда.

Ушбу мусобақада латвиялик Анастасия Севастова ҳамда британиялик Хэрриет Дарт ўзаро иккинчи даврада тўқнаш келди. Мазкур баҳсда Анастасия рақибини 6:2, 6:0 ҳисобида таслим қилди.

Энди Брисбенда ўтказилаётган турнирнинг чорак финалида Севастова япониялик Наоми Осакага қарши ракеткасини кўтаради.

Минбар

Барча блоглар