Гўзал Симона яна ғолиб бўлди

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси руминиялик Симона Халеп "BNP Paribas Open - 2018" мусобақасининг учинчи даврасидан муваффақиятли ўтди.

Симона ушбу босқчида америкалик Каролин Долхайдни уч сетда 1:6, 7:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Халеп Индиан-Уэллсда ўтаётган мусобақанинг 1/8 финалида хитойлик Цзян Ванга қарши ўйин ўтказадиган бўлди.

Sports.uz