Гўзал Юсупова иккинчи даврага йўл олди
Ads
Фарғонада ўтаётган Халқаро теннис федерациясининг мусобақалар тақвимидан жой олган турнирда яккалик баҳслари давом этмоқда.
 
Ушбу босқичда ёш теннисчимиз Гўзал Юсупова ҳиндистонлик Рия Бхатияга қарши кортга чиқди ва 7:6, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
 
Шу тариқа иккинчи даврага йўл олган Гўзалнинг навбатдаги рақиби украиналик Валерия Страхова бўлади.