
Гранд клуб Мбаппе трансферидан воз кечди
"Ливерпуль" ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансферидан воз кечди. Бу ҳақда "Goal" нашри хабар тарқатди.
Мерсисайдликлар французни харид қилишга уринган, бироқ иқтисодий сабабларга кўра бу ғоядан воз кечди. Мбаппе учун асосий даъвогар "Реал" бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Килианнинг парижликлар билан амалдаги битими ёзда якунига етади. Футболчи "Парк де Пренс"ни эркин агент мақомида тарк этиши кутиляпти.
Жорий мавсум форвард барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 22та гол урди ва 16та голга ассистентлик қилди.
Комментарии