Грандклуб Неймардан юз ўгирди

Ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ПСЖни тарк этмоқчи бўлаётган Неймар фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Таниқли инсайдер Низар Кинселланинг таъкидлашича, бразилиялик юлдуз “Челси” таркибини янгидан шакллантираётган Маурисио Почеттинонинг режаларига кирмайди. Аргентиналик мутахассис Неймарнинг хизматларига эҳтиёж йўқлигини таъкидлаган.

Почеттино ПСЖда Неймарга устозлик қилган. Ўшанда футбол таҳлилчилари аргентиналик мураббий жамоага жамланган Неймар, Мбаппе ва Месси каби юлдузларни бўйсундира олмагани ҳақидаги маълумотларни эълон қилган эди.

Неймар Париждан кетиши керак. “Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ҳам ички муҳит бузулмаслиги учун бразилиялик ҳужумчининг Каталонияга келишига қаршилик қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!