Гранит Жака "Арсенал"дан ҳам кучлироқ жамоага ўтмоқчи
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Гранит Жака кучлироқ жамоада ўйнаш истаги борлигини билдирди.
“Мен жуда талабчанман ва шу боис фаолиятимда кейинги қадамни ташлашни хоҳлайман. “Арсенал” менинг фаолиятимдаги сўнгги бекат бўлиши керак эмас”, - дейди швейцариялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Жака “Арсенал”га келгунига қадар “Боруссия” Мюнхенгладбах ва “Базель” каби жамоаларда ўйнаган.
Фикрлар