Григалашвили "Қизилқум"дан кетди. Унга Қозоғистон ва Қувайтдан харидорлар бор
Бир неча йилдан бери чемпионатимизда тўп сураётган грузиялик Элгужа Григалашвили янги мавсумда жамоасини ўзгартиради. Чунки у “Қизилқум”ни тарк этганини Sports.uz мухбирига маълум қилди.
Футболчини ўз сафида кўриш истагини билдираётган қатор жамоалар бор, Григалашвили буни тасдиқлади. Жумладан, “Навбаҳор” билан ҳам музокаралар олиб борилаётганини инкор этмади. Аммо у 2022 йилни бошқа мамлакатда ўтказиши ҳам мумкин. Гап шундаки, Элгужага Қозоғистон ва Қувайт клубларидан таклифлар тушган. Футболчи ўзи учун энг маъқул вариантни танламоқчи.
Фикрлар