Григор Димитров илк маротаба ярим финалга чиқди

Англиянинг Лондон шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан соврин жамғармаси 8.000.000 АҚШ долларини ташкил этувчи якуний турнир қизғин паллага кирди.

Унда болгариялик Григор Димитров белгиялик Давид Гоффенни 6:0,6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ва фаолияти давомида мазкур мусобақанинг ярим финалига илк маротаба чиқди.

Шунингдек, австриялик Доминик Тим испаниялик Пабло Каррено-Бустани уч сетда – 6:3, 3:6, 6:4 ҳисобида енгди.

Sports.uz