Григорий Колосовский: Иккинчи бўлимда натижага қараб ҳаракат қилдик
Олий Лига 29-туридан ўрин олган “Олмалиқ” – “Пахтакор” (0:1) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Григорий Колосовсий учрашув ҳақида фикрларини билдирди.
“Биринчи бўлимни жуда яхши бошладик. Тез гол урдик ва шундан кейин қатор қулай вазиятларни юзага келтирдик. Улардан фойдаланишда оқсадик. Шунда янада эркинроқ ҳаракат қилган бўлардик. Танаффусдан сўнг эса натижага қараб ўйнашга тушдик.
"Олмалиқ" вазиятни ўзгартиришга уринди. Ўйин суръатини назорат қилдик, бироқ кичик хато ҳам қимматга тушиши мумкин эди. Ғалаба қозониш ёқимли, аммо ташаббусга эга бўлган ҳолатда бундан унумли фойдаланиш лозим”, – деди Колосовский.
Фикрлар