Григорий Колосовский жаримага тортилади

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Металлург" учрашуви якунида билдирган фикри учун меҳмонлар бош мураббийи Григорий Колосовский жаримага тортилади. 

"Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 23.11-бандида бош мураббийи ҳакамлик юзасидан эътироз билдирса ва айни вақтда клуб шу боб бўйича белгиланган тартибда расмий шикоят киритмаса, бош мураббий тегишли қўмита қарори билан жазоланиши белгиланган. Олимпик билан ўйин якунида (1:1) Колосовский ҳакамларни фоллар фақат бир томон учун берилганида айблаб, уларнинг хатти-ҳаракатларини расвогарчилик дея баҳолади. Бироқ учрашув қайдномасида аниқ вазиятлар ва дақиқалар бўйича эътирозлар кўрсатилмади", - дея хабар берди ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Лига мутахассис ишини Тартиб-интизом қўмитасига оширади ва унинг аъзоларидан регламент асосида мураббийга нисбатан жарима интизом чораси қўллашни сўрайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!