Грилиш: Гвардиола жамоасида истаган ишини қила оладиган футболчи Месси эди

Жек Грилиш Пеп Гвардиола билан ишлаш ҳақида гапирди. 

"Пеп жамоасида ўзи хоҳлган ишни қила оладиган ягона футболчи бу Месси эди ва бу табиий. 

Бу мавсумда айрим ички муаммолар вужудга келди. Баъзан ўтириб, яхшилаб ўйладим. Ўтган йилги натижадан қандай ўзиб кетиш мумкин? 

Ҳозир ўзимнинг энг яхши формамга қайтганимни ҳис қиляпман. Сиз ғалабалар учун доим оч бўлишингиз керак. Пеп менга жуда меҳрибон ва мен ундан қарздорман. 

Гвардиола ҳақиқатан ҳам буюк инсон ва тарихдаги энг яхши мураббий. Унга раҳмат айтмоқчиман",
- деди "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!