Грилиш учун АПЛ гранди курашга қўшилди

"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш январдаёқ жамоасини ўзгартириши мумкин.

"Daily Express" нашрининг хабарига кўра, 25 ёшли англиялик футболчи учун курашга "Ливерпуль" ҳам қўшилди. Аввалроқ Грилишга асосий даъвогар сифатида "Манчестер Юнайтед" эътироф этилаётганди.

Маълумот учун, хавбек жорий мавсум АПЛда 11та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ва 6та ассист ёздириб қўйган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!