Грилишнинг трансфери МЮ учун қанчага тушади?

"Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилишни қўлга киритиш ниятидан воз кечгани йўқ.

25 ёшли Англия терма жамоаси футболчисининг трансфер суммаси сезиларли даражада юқорилади. The Athletic нашрига кўра, виллаликлар раҳбарияти ярим ҳимоячини 90 миллион фунтга баҳоламоқда.

МЮ Грилиш мавзусига ёзги трансфер ойнаси вақтида тўхталмоқчи, чунки қишда манкунианлар ярим ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмаяпти. Қўшимчасига, "қизил иблислар" давралар оралиғида Поль Погбани сотиб юборганидан сўнг, унинг ўрнига юлдуз футболчини олиб келиши мумкин.

Грилиш жорий мавсумда Премьер-лига баҳсларида 15 та ўйинда 12 очко (5+7) тўплади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!