Гринвуд айблов олинганидан кейин нималар деди?
21 ёшли англиялик ҳужумчи Мейсон Гринвудга нисбатан тергов иши тўхтатилди. У жинсий зўравонлик, ўлим билан таҳдид қилиш ва шу каби айбловлар бўйича тергов қилинаётган эди. Вингер ушбу ҳолат бўйича баёнот билан чиқди.
“Мен ушбу вазият тугаганидан хурсандман. Оилам ва дўстларимга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳозирча бошқа изоҳ берилмайди”, - деди Гринвуд.
Мейсон “Манчестер Юнайтед”нинг расмий сайтида қайта рўйхатга олинган. Аммо ҳали бери машғулотларга қайтмаслиги маълум бўлди.

Фикрлар