Гринвуд МЮ раҳбариятини ўйлантириб қўйди

Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Мэйсон Гринвуд билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти, дея маълумот бермоқда The Athletic нашри.

Мураббийлар штаби 19 ёшли форвард билан амалдаги келишувни узайтириш истагида, бироқ раҳбарият форвард клуб учун узоқ йиллар жамоадаги муҳим футболчи бўла олишига ишонч ҳосил қилмоқчи.

Олдинроқ, МЮ раҳбарияти Гринвуднинг клуб машғулотлари ва тадбирларига кеч қолиши ва Англия терма жамоаси йиғинида карантин тартиб қоидаларини бузганлигидан норози бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!