Гризманн: “Атлетико” ўзига келмоқда


“Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн “Эйбар”га қарши Испания чемпионати 17-тур ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Гризманн ушбу ўйинда Ла Лигада октябрдан бери давом этаётган голсиз сериясига якун ясади.

atletico_fc

Кучли рақибга қарши ўйин қийин кечди. Биринчи бўлимда биз бор кучимиз билан ҳаракат қилдик, аммо иккинчи бўлим яхшироқ кечди. “Атлетико” ўзига келмоқда. Биз яхши ҳимояландик ва ҳужумдаги ишларимиз ҳам омадли бўлди, – дейди Гризманн.

Эслатиб ўтамиз, 17 турдан сўнг мадридликлар 31 очко билан мусобақа жадвалининг тўртинчи поғонасида бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!