Гризманн
Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Антуан Гризманн ёзда "Барселона"га кўчиб ўтмаслиги ҳам мумкин.

RMC Sport тарқатган хабарга кўра 27 ёшли футболчи бу борада Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам билан фикрлашган. Якунда эса тажрибали мутахассис шогирдига “Атлетико”да қолишни маслаҳат берган. Бироқ, терма жамоанинг аксарият футболчилари Гризманни “Барса”га кўчиб ўтишга ундашмоқда.

Маълумот учун, Гризманн якунланган мавсум “матрасчилар” сафида жам 49та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 29та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.