Гризманн
Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби хужумчиси Антуан Гризманн мавсум якунида жамоани тарк этиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Диего Симеоне ва клуб раҳбарияти билан суҳбатлашиб, мухлисларга жамоани тарк этишга қарор қабул қилганимни эълон қилишим даркорлигини тушуниб етдим. Мен янги чўққиларни забт этишни ҳоҳлайман.

Албатта, бу борада кўп фикр юритганман, "Атлетико" сафида катта турнирларда ғалаба қозонганман ва бу учун ушбу клубга миннатдорчилигимни билдираман.

"Ванда Метрополитано" ҳамда меҳмон бўлган учрашувларимизда бор кучимни бериб меҳнат қилганимдан жуда хурсандман, дея Гризманнинг сўзларидан иқтибос келтиради клуб расмий твиттери.

Илгарироқ, "Барселона" 28 ёшли футболчининг трансферини амалга ошириши ҳақида хабарлар тарқалганди.