Гризманн бошқа суперклубга кетади
“Барселона”ни тарк этиши керак бўлган футболчилар орасида жаҳон чемпиони Антуан Гризманнинг ҳам номи бор. Франциялик ҳужумчи Каталония клубида ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти.
Шунга қарамай, Европанинг бошқа грандлари Гризманнига имкон беришга тайёр.
“Барселона”га ёзда Мемфис Депай ва Серхио Агуэро келиши кутилмоқда. Шу боис, каталонияликлар Гризманндан тезроқ қутилмоқчи ва унга сарфланган 120 миллион евронинг маълум қисмини трансфер орқали қайтариб олмоқчи.
Вазиятдан “Ливерпуль” унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қиляпти. Юрген Клопп жамоаси 30 ёшли футболчи учун 50 миллион евро бермоқчи ва таклифни бу суммадан оширмаслигини билдирмоқда.
Гризманнга ливерпулликлардан ташқари “Манчестер Юнайтед” ва “Атлетико” ҳам харидор бўляпти.
Фикрлар