Гризманн фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин
ПСЖ мавсум якунлангач "Атлетико"дан кетишини эълон қилган Антуан Гризманн учун курашга қўшилди.
Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар ҳозирча 28 ёшли франциялик футболчига расмий таклиф билан мурожаат қилишмади. Улар айни дамда билан боғлиқ вазиятни синчковлик билан кузатишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн учун асосий даъвогар сифатида Каталониянинг “Барселона” клуби эътироф этилмоқда. Бироқ, ПСЖ футболчи учун янада яхшироқ таклиф билдириши мумкин.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1 июль санасидан бошлаб, Гризманнинг “матрасчилар” билан имзолаган шартномасига кўра товон пули 200 млн евродан 100 млн еврога тушиб қолади.
Фикрлар