Гризманн Франция терма жамоаси сафида кетма-кет 80-учрашувда майдонга тушди

  • 13 сентябрь, 2023, 14:05
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Франция терма жамоаси Германия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди ва унда вице-жаҳон чемпионлари мағлуб бўлди. "Уч ранглилар" ҳужумчиси Антуан Гризманн гол урди. Шу тариқа у миллий терма жамоа сафидаги кетма-кет 80-учрашувини ўтказди. Бу Франция терма жамоаси учун рекорд.

Навбатдаги ўйинда Дешам шогирдлари Нидерландия термаси билан куч синашади, бироқ бу 2024-йилги Европа чемпионати саралашида “В” гуруҳи доирасидаги расмий ўйин бўлади. Беллашув 13-октябрда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!