Гризманн: Ҳафта якунида келажагим ҳақида бир қарорга келаман

Мадриднинг “Атлетико” клуби хужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини бошқа клубда давом этириши ҳақидаги хабарга ойдинлик киритди.

- Менга бўлган ва ушбу маълумотга бўлган қизиқишингиз мени қувонтиради. Жаҳон чемпионати бошланишига ҳали бир ҳафта бор, ҳафта якунида келажагим ҳақида расмий хабар бераман, - дея Антуаннинг сўзларидан иқтибос келтиради As нашри.

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, хужумчи “Барселона”га ўтишга яқин турибди.