Гризманн: Ҳали бизда имконият бор
Ads

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Қорабоғ» (0:0) клубига қарши ўйиндаги дуранг натижага қарамай, жамоасининг кейинги босқичга чиқиш имконияти бор деб ҳисобламоқда.

«Биз кўплаб вазиятларни яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Аммо биз ишонч билан меҳнат қилиб, гол уришда давом этишимиз керак. Гуруҳ босқичида яна учта ўйинимиз бор. Уларнинг ҳар бирида ғалаба қозонишимиз лозим. Кейин эса нима бўлишини кўрамиз», - деб Гризманн сўзларини келтирмоқда «Атлетико» клуби сайти.

Уч турдан сўнг, «Атлетико» 2 очко билан учинчи ўринни эгаллаб, бир поғона юқорида жойлашган «Рома»дан 3 очко ортда бормоқда.