Гризманн келажакдаги мақсадлари ҳақида айтиб ўтди

Франция терма жамоаси Антуан Гризманн келажакдаги мақсадлари ҳақида айтиб ўтди.

- Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш бу олдимга қўйилган олий мақсаддир. Кейинги амалга оширадиган орзуим чемпионлар лигасида биринчи ўринни эгаллаш. Сўнг эса хотиржам МЛСда фаолиятимни давом этирсам керак, - дея Гризманнинг сўзларидан иқтибос келтиради El Chiringuito TV нашри.

Эслатиб ўтиш жоизки, Антуан 2016 йилда "Атлетико" сафида ЕЧЛ финал учрашувида "Реал Мадрид"га қарши учрашувда имкониятни бой берган.

Маълумот учун, бугун Франция термаси Аргентинага қарши майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!