Гризманн кучли бешлик чемпионатларида сўнгги 7 йилда покер қайд этган илк француз бўлди
Ads

Кеча Испания Ла Лигасининг 26-турида “Леганес”га қарши бўлиб ўтган баҳсда “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн ўйиндаги барча 4та голга муаллифлик қилди ва ўз номига покер ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, Гризманн 2011 йилдан буён Европанинг кучли бешлик чемпионатларида покер қайд этган илк франциялик футболчи бўлди. Эслатиб ўтиш лозимки, сўнгги марта франциялик Луи Саа “Эвертон” сафида АПЛда “Блэкпул” (5:3) дарвозасига 4та гол уришни уддалаган эди.