Гризманн Ла Лигадаги 2 ойлик голсиз сериясига нуқта қўйди

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн кеча бўлиб ўтган “Леванте”га (0:5) қарши учрашувда ўз ҳисобига дубль ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, франциялик футболчи Ла Лигадаги сўнгги марта бундан роппа-роса 2 ой муқаддам киритган эди. Аниқроғи, 23 сентябрь куни “Атлетико” ўз майдонида “Севилья”ни қабул қилган ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Гризманн эса ўша ўйинда гол киритган эди.

Маълумот учун, чемпионатда Гризман ҳисобида ҳозирча 4та гол мавжуд. Бу борада “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси 12та гол билан яққол пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!