Гризманн масаласи ҳал бўлди

Франциянинг “L’Equipe” нашри бераётган маълумотларга кўра, Антуан Гризманн трансфери якунланди. “Барса” ва “Атлетико” келишувга эришди. Шартномага кўра, Мадрид клуби 20 миллион евро ва 2 милион евро бонус эвазига Гризманни клубда олиб қолади.

Футболчи келаси ёзда жамоада қолиши учун маошини камайтириши ва “Атлетико” билан 2026 йилгача шартномани узайтириши кутилмоқда.

Антуан 2021 йилда “кўк-анорранглилар” клубидан 2 йиллик ижара асосида келган эди. 2019 йилда эса “Барса” уни 120 миллион эвазига ҳарид қилган.

Франциялик ушбу мавсум барча чемпионатларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та ассист амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!