Гризманн: Мен уругвайликларни яхши кўраман
Ads

Франция терма жамоаси форварди Антуан Гризманн ЖЧ-2018нинг чорак финалида Уругвайга қарши бўлиб ўтадиган баҳс олдидан уругвайликларга нисбатан ҳурмати баланд экани ҳақида айтиб ўтди.

“Мен Уругвайнинг ҳақиқий мухлисиман? Албатта. Ушбу мамлакатдан менинг дўстларим кўп. Мен хатто Диего Годиндан Эдинсон Каванининг либосини олиб беришини сўрадим. Бундан ташқари Уругвай байроғи менинг WhatsApp’даги профилим аватарига қўйилган.

“Реал Сосьедад”да ўйнаб юрган пайтларим бош мураббий Мартин Ласарт ҳам уругвайлик эди. Мен жамоанинг асосий таркибида ўйнай бошлаганимда у ерда яна бир уругвайлик ҳужумчи Карлос Буэно тўп сурарди. Табиийки биз у билан яқин дўст эдик. Биз иккаламиз ҳам бирга ҳужумда ўйнардик. У аксарият ҳолларда мени уйимга ташлаб қўяр, баъзан эса эрталаблари уйимдан олиб кетар эди. Чунки ўша пайтлари менинг машинам йўқ эди”, - дейди Гризманн.