Гризманн: Мессига йўқ дея олмайман
Ads

"Атлетико" Мадрид клуби форварди Антуан Гризманн катта эҳтимол билан фаолиятини "Барселона"да давом эттиради.

Sport.es тарқатган хабарга қараганда 28 ёшли франциялик футболчи ушбу масала юзасидан "кўк-анор ранглилар" сардори Лионель Месси билан гаплашган. Ҳозирча улар ўртасидаги суҳбатда нималар гапирилгани маълум эмас. Аммо, Гризманн ушбу суҳбатдан сўнг “Атлетико” раҳбариятига “Мессига йўқ дея олмайман” деб айтган.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн учун шунингдек ПСЖ, “Бавария” ва “Манчестер Сити” каби жамоалар ҳам кураш олиб боришмоқда.