Гризманн муҳим беллашувни ўтказиб юборади
Антуан Гризманн Испания кубоги ярим финалида "Атлетик"га қарши ўйнамайди. Бу ҳақда "Атлетико" устози Диего Симеоне маълум қилди.
Француз ЕЧЛ нимчорак финалидан ўрин олган "Интер"га қарши беллашувда тўпиғидан жароҳат олганди.
"У ўйнамайди. Бизга унинг тикланиши муҳим ва у "Интер"га қарши жавоб учрашувига қадар сафга қайтишга ҳаракат қилади.
Бу мен учун ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Унинг шу ҳолатда ўйнай олишига ишонмадим ва аллақачон бошқа вариантларни кўриб чиққандим", - деди Симеоне.
Фикрлар