Гризманн терма жамоада кетма-кет 70 ўйинда иштирок этиб келмоқда

Франция терма жамоаси футболчиси Антуан Гризманн 2017 йилдан бери терма жамоада кетма-кет 70 та ўйинда иштирок этмоқда. Биламизки, "уч ранглилар" 2018 йилги мундиалда Жаҳон чемпиони бўлган ва ўша турнирда Антуан тўртта голни ўз номига ёздириб қўйганди.

Бу йил Қатардаги мундиал фаворитлари қаторида ҳам Дешам шогирдлари олдинги ўринларда бормоқда. Аммо 31 ёшли футболчи атиги битта ассист муаллифига айланган.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси гурухда биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқди. Терманинг нимчорак финалдаги рақиби Польша терма жамоаси бўлади. Мазкур баҳс бугун соат 20:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!