Гризманн учун ПСЖ ҳам курашга қўшилди

  • 18 март, 2019, 21:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби "Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Антуан Гризманнга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 27 ёшли французни яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бироқ, Гризманннинг Парижга трансфери фақатгина жамоадан Неймар ёки Килиан Мбаппе сотилсагина амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Гризманнга шунингдек “Барселона”дан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Антуан Гризманн жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 39та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 18та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг шартномасига кўра товон пули 200 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!