Гризманнга Англиядан таклиф бор

Антуан Гризманн жаҳон чемпионатида ўзининг аввалги даражасига қайтганини кўрсатди. Эндиликда бир нечта клублар унинг трансферига қизиқиб қолди. Улар орасида “Манчестер Юнайтед” ҳам бор.

“MediFoot” нашри бераётган маълумотларга кўра, “қизил иблислар” французни кузатиб бормоқда. Унинг клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади.

Гризманн 2021 йилда “Барселона”дан 2 йиллик ижара сифатида “Атлетико”га келиб қўшилди. Орадан бир йил ўтгач, Мадрид клуби уни 20 миллион еврога сотиб олишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Антуан 2019 йилда 120 миллион евро эвазига каталонияликлар сафига кўчиб ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!