Гризманнинг
Ads

"Барселона" клуби "Атлетико" форварди Антуан Гризманн билан шахсий шартнома бандларини келишиб олди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра франциялик футбол юлдузи каталонияликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолайди ва йилига 16,7 млн евро маош олади. Қайд этиш лозимки, унинг “матрасчилар” сафидаги йиллик маоши 20 млн еврони ташкил этар эди.

Эслатиб ўтамиз, 1 июль куни Гризманнинг товон пули 200 дан 120 млн еврога тушади. Ана шундан сўнг “Барселона” унинг трансферини расмийлаштириши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Nasaf FC
29/06/2019 21:03
Tezroq utaqol